Жамият | 09:02 / 17.12.2018
14913
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада бир ёшли бола ис газидан вафот этди

Фото: Depositphotos

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 15 декабрга ўтар кечаси Янгиобод МФЙда яшовчи, уй бекаси, М.Х. (аёл) уйида иситиш печига кўмир солиб ухлаб қолиши оқибатида бирга яшаган, 2017 йилда туғилган қизи, кўмир исидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда уч нафар фуқаро ис газидан заҳарлангани, бир киши вафот этгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид