Жаҳон | 00:42 / 18.12.2018
6593
2 дақиқада ўқилади

Туркия Башар Асад билан ҳамкорлик қилмайди – Човушўғлу

Фото: Anadolu Agency

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Анқара Сурия президенти Башар Асад тузуми билан ҳамкорлик қилиши мумкинлиги ҳақидаги гапларни рад этди.

“Биз ҳеч қачон Асад қилганини қабул қиламиз, деб айтмаганмиз ва айтмаймиз ҳам. Бизга “Агар Асад адолатли сайловларда ғолиб бўлса, у билан ишлайсизми?” деган савол берилди. Мен бу саволга “Агар демократик сайловлар бўлса, ҳар ким бу вазиятни кўриб чиқиши мумкин” деб жавоб қилганман. Мен бу Асад билан ишлашимиз ёки уни тан олишимизни англатишини айтмаганман”, деб айтган турк вазири.

Човушўғлу Фатҳулла Гуленнинг “Параллел давлат” оқимининг АҚШдаги фаолиятига тўхталиб, Вашингтон гуруҳнинг АҚШдаги фаолиятини тергов қилаётганини айтган. “ФҚБ 15 та штатда FETÖ’нинг фаолияти билан боғлиқ жиддий терговлар бошлаган. ФҚБда бизга улар томондан топилган далиллар уларга FETÖ фаолиятининг қора томонларини кўришга имкон берганини ва Нью-Жерси ҳамда бошқа жойларда ҳибсга олишлар амалга оширилганини маълум қилишди”, деб қўшимча қилган Човушўғлу.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид