Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркия АҚШга С-400 бўйича таклиф билан чиққан
Фото: Global Look Press
Туркия америкалик техник экспертларга Россиянинг С-400 комплексларини тадқиқ этиш таклифи билан чиққан. Бу Анқара уларни Москвадан сотиб олганидан кейин юз бериши керак эди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги вазиятдан хабардор манбаларга таянган ҳолда.
Агентлик маълумотларига кўра, Туркия шу тариқа Россиядан ракета комплексларини сотиб олишга боғлиқ вазият туфайли Қўшма Штатлар билан юзага келган келишмовчиликни бартараф этмоқчи бўлган.
Таъкидланишича, АҚШнинг С-400 бўйича хавотирлари шунга алоқадор бўлганки, бунда Туркия F-35 қирувчиларини ишлаб чиқариш дастурида муҳим ҳамкор саналади ва агар Анқара ҳам F-35, ҳам С-400’га эгалик қилганида, Россия Америка самолёти ҳақида барча маълумотларни олиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Туркияга Patriot тизимларини сотиб олишга рухсат берганди.
10 йил давомида Туркия 20та учириш қурилмаси ва 80та тутиб олувчи ракеталарга эга тўртта Patriot комплексларини сотиб олиш учун АҚШдан рухсат сўраган. Давлат департаменти 3,5 миллиард долларлик келишувни маъқуллади.
Мавзуга оид
11:44 / 02.05.2026
Трамп Конгрессни Эрон билан уруш тўхтагани ҳақида хабардор қилди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026