Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон нефть қазиб олишни камайтиради
Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг эслатишича, 7 декабрь куни Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК+) йиғилиши бўлиб ўтди, унинг якунлари бўйича 2019 йил январидан бошлаб 6 ой давомида ОПEК+ мамлакатларининг қазиб олиш даражасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
«Қозоғистон бу қарорга қўшилишга тайёр эканини билдирди ва нефть қазиб олишни суткасига 40 минг баррелгача қисқартириш бўйича ўзига олган мажбуриятларни бажариш учун барча зарур чоралар кўриш ниятида», - дея таъкидлайди вазирлик.
Унинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўртинчи чорагида жаҳонда нефтга котировкалар пасайиши кузатилди, бунга геосиёсий омиллардан ташқари, жаҳон иқтисодиётида тобора ўсиб бораётган ноаниқлик ҳам таъсир кўрсатмоқда. Қайд этилишича, у нефть ва нефть маҳсулотлари истеъмоли ўсиш суръатлари умумий пасайишига олиб келяпти.
Шу муносабат билан жаҳон нефть бозорининг мувозанатини сақлаб қолиш учун ОПEК+ мамлакатлари қазиб олишни суткасига 1,2 млн баррелга камайтиришга қарор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон нефть қазиб олишни қачон ва қандай шартда қисқартиришини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026