Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШга С-400 бўйича таклиф ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Фото: Алексей Павлишак/ТАСС
Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги манба Американинг Bloombreg агентлиги томонидан тарқатилган хабарни тасдиқламади. Унда Анқара Вашингтонга Россия томонидан етказиб бериладиган С-400 зенит ракета комплексларини тадқиқ этишни таклиф қилгани айтилганди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Хабар берилишича, музокаралар чоғида Туркия ва АҚШ С-400 НАТО тизимларидан мустақил тарзда фойдаланилиши ҳақидаги қарорга келган. Шунинг учун Анқаранинг Россиядан зенит ракета комплекслари сотиб олиниши Америкага қарашли F-35 қирувчиларига зарар етказмайди ва уларга алоқадор маълумотларни ошкор қилмайди.
«Шу мақсадда тегишли чоралар кўрилди, бизнинг техник мутахассислар эса икки томонлама музокаралар олиб бориши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтган манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШга С-400 бўйича таклиф билан чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:44
Ҳўрмуз бўғози ҳудудида учта фуқаролик кемасига ҳужум қилинди
09:47
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
23:00 / 11.03.2026
Ғарбий Европада АҚШ-Эрон урушининг биринчи кунида сирли радиостанция ишга тушди
22:40 / 11.03.2026