АҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши ҳақидаги фармон имзоланди

Фото: EPA
АҚШнинг истеъфога кетаётган мудофаа вазири Жеймс Мэттис АҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали маълум қилди.
Фармонда қўшинларнинг қандай йўсинда ва қачон олиб чиқилиши кўрсатилган, бироқ телеканал бу маълумотни ошкор қилмаган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД устидан ғалаба қозонилгани муносабати билан Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилишини эълон қилганди. Трампнинг бу қарори нафақат АҚШнинг иттифоқдошлари, балки АҚШ конгресси аъзолари учун кутилмаган қарор бўлган. Бир қатор нуфузли сенаторлар маъмуриятнинг бу қарорига қарши чиқишган. Оқ уйда Трамп ўз қарорини ўзгартириши истисно қилинган.
Ҳозирда Сурияда 2600 га яқин америкалик ҳарбий бор. Трамп миллатга мурожаатида уларни “бутун дунё қаҳрамонлари” деб атаган.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқароларининг Словакияга меҳнат миграцияси ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:30
-
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади
Ўзбекистон | 10:01
-
Пискентда юк машинаси ва Isuzu тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Жамият | 09:59
-
Тошкентда иситиш мавсумини якунлаш ҳақидаги қарор «тез орада» қабул қилинади
Ўзбекистон | 09:57
Мавзуга оид

19:47 / 16.03.2025
Сурияда алавийлар қирғини: янги ҳукумат буни ҳал қилишга ваъда бермоқда, аммо саволлар очиқ қолмоқда

11:00 / 16.03.2025
Трампнинг эҳтиётсизлиги АҚШ фонд бозорини қулатди — АҚШда кризис хавфи борми?

10:24 / 16.03.2025
Асад даврида Сурияда 150 минг киши бедарак йўқолган. Оммавий қабрлар биродарлик қабристонлари, ертўлалар ва омборларда топилмоқда

08:37 / 16.03.2025