Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зилзилашунос Индонезиядаги цунами сабабини айтди
GNS Science зилзилашуноси Сэм Тейлор-Оффорд маълум қилишича, Индонезиядаги ҳалокатли цунамига Анак-Кракатау вулқонининг жанубий ёнбағри бир қисми қулагани сабаб бўлган, у сув ости кўчкисига олиб келди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Тейлор-Оффорд сўзларига кўра, сув ости кўчкиси цунами пайдо бўлишининг «асосий версияси» ҳисобланади.
«Ер қатлами океанга тушганида, у сув массасининг вертикал ҳаракатланишини келтириб чиқаради. Айнан шу цунамига олиб келади», - деди олим.
Экспертнинг таъкидлашича, вулқон ёнбағрининг тушиб кетиши сунъий йўлдош тасвирларида кўринган, аммо кўчки вулқон отилиши ҳамда шовқин сабабли асбоблар томонидан қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиядаги цунами оқибатлари ҳақида фоторепортаж тақдим этилганди.
Мавзуга оид
08:02 / 11.04.2026
Космосдан тарихий кузатув: цунами пайдо бўлиши илк бор муҳрланди
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026