Жаҳон | 08:13 / 30.12.2018
6321
1 дақиқада ўқилади

БААда қутқарувчиларни олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради

Фото: aa.com.tr

БААда қидирув операцияси давомида қутқарувчилар отрядини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда 29 декабрда маҳаллий ОАВ хабар берди. 

Таъкидланишича, вертолётдаги барча одамлар ҳалок бўлган. Вертолёт Рас-Ал-Ҳайма амирлигининг Жабал-Жи туманида қидирув-қутқарув операциясини олиб борган отрядни ташиётган бўлган.

Вертолётда неча киши бўлгани маълум қилинмаган. Ҳозирда авиаҳалокат сабаблари тергови олиб борилмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид