Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик тубдан қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистонда жиноий жавобгарлик ва жазо тизими такомиллаштирилади. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.
Ҳужжат билан жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш мўлжалланмоқда. Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш;
жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш;
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш;
қонунчиликдаги жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид нормаларни қўллаш жараёнидаги инсон омилини бартараф этиш;
жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
жиноят-процессуал қонунчиликда ярашув институти доирасини кенгайтириш назарда тутилади.
Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги 2019 йил 1 июлга қадар қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши лозим.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026