Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳукумати беш мингга яқин порахўрни қайтаришга муваффақ бўлди
2014 йилдан бери ХХР ҳукумати коррупцияга қарши кураш доирасида дунёнинг 120дан ортиқ мамлакатидан 4997 нафар фуқарони қайтарди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги расмий маълумотларга асосан хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу шахслардан 1015 нафари ХХР Коммунистик партияси аъзолари ёки давлат муассасалари ходимларидир. Яна 56 шахс иқтисодий жиноятларни содир этишда гумон қилинган, жиноий таъқибдан яшириниб юрган, юздан ортиқ киши номи киритилган «қизил рўйхат»да бўлган.
Таъкидланишича, коррупция билан глобал кураш вақтида 10,51 миллиард юань (1,53 млрд доллар) қайтарилди.
Барча расмий маълумотлар 2018 йил 30 ноябрь ҳолатига кўра тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Си Цзиньпин Хитойда коррупция устидан ғалабага эришилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026