Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги мактабга ҳужум юз берди. 20 нафар ўқувчи жароҳатланди
Пекиндаги бошланғич мактаблардан бирига номаълум шахс ҳужум қилди.

CGTV’нинг ёзишича, ҳужум натижасида 20 нафар бола яраланди, ўқувчилардан уч нафари анча оғир аҳволда қолмоқда.
People's Daily, China маълумотларига кўра, гумонланувчи полиция ходимлари томонидан қўлга олинди, жароҳат олганлар касалхонага ётқизилди.
Номаълум шахс айнан нима билан қуроллангани ва бу ишни қилганига нима сабаб бўлгани ҳозирча хабар қилинмаяпти.
Октябрь ойи охирида Хитойда ошхона пичоғи билан қуролланган аёлнинг болалар боғчаси тарбияланувчиларига ҳужуми оқибатида 14 нафар бола жароҳатланди.
2017 йилнинг январида номаълум шахс Хитойнинг Пинсян шаҳридаги болалар боғчаси тарбияланувчиларига пичоқ билан ҳужум қилди, натижада 11 нафар бола жароҳат олган.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026