Жаҳон | 18:19 / 10.01.2019
38265
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Россияга таҳдид қилди

Фото: REUTERS

Агар томонлар нефть соҳасида солиқ манёври муносабати билан товон тўлаш бўйича келишувга эриша олмаса, Россия Беларусь кўринишида ғарбий йўналишдаги ягона иттифоқчисини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда 10 январь, пайшанба куни Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди. Унинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.

Лукашенконинг таъкидлашича, бу масалада Россия билан келишувлар йўқлиги мамлакат учун фожиа бўлмайди. «Агар Россия раҳбарияти бундай ҳаракат ва ғарбий йўналишда ягона иттифоқчисини йўқотиш йўлини танласа, бу уларнинг танловидир. Биз уларни мажбур қила олмаймиз», - дея аниқлик киритди у.

Беларусь етакчиси республика ҳукуматини Россия солиқ манёври билан боғлиқ бўлган Беларусь бюджети йўқотишларини қоплаш учун бошқа «ишончли манбаларни» топишга чақирди. Шу билан бирга, Лукашенконинг қайд этишича, Беларусь учун қўшимча 400 миллион доллар даромад топиш «муаммо эмас».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусь ва Россиянинг бирлашиши бўйича гап-сўзларни рад этганди.

Мавзуга оид