Жаҳон | 19:00 / 10.01.2019
15301
2 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШ қўшинларини олиб кетмаса ҳам Сурия шимолига юриш қилади

Фото: AP

Сурия шимоли-шарқида режалаштирилган Туркия амалиёти Америка қўшинларининг минтақадан олиб чиқилишига боғлиқ эмас. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли хабар берди. Унинг сўзлари Associated Press томонидан келтирилган.

Вазирнинг кўрсатишича, Анқара таҳдидни бартараф этиш учун зарур қадамлар ташлайди. Бу америкалик ҳарбийлар томонидан исталган хатти-ҳаракатларда содир бўлади, «улар кетиши ёки кетмаслиги муҳим эмас», дея қўшимча қилиб ўтди у.

6 январь куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Туркия Сурия шимоли-шарқида яшовчи курдларни таъқиб қилмасликка розилик бермагунга қадар, америкалик ҳарбий хизматчилар мамлакатнинг бу қисмини тарк этмаслигини маълум қилди.

Бундан бир кун аввал ОАВ Ат-Танф базаси жойлашган Сурия жанубида АҚШ ҳарбийлари номаълум муддатга қолиши мумкинлигини хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда ИШИД жангарилари қўлга олингани, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид