Жаҳон | 08:07 / 11.01.2019
8755
1 дақиқада ўқилади

Францияда «сариқ жилетлар» йўл радарларининг ярмидан кўпини йўқ қилди

Фото: REUTERS

Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанернинг маълум қилишича, Франциядаги намойишчилар тезлик режимига риоя этишни назоратда ушлаб турган 3200 дан ортиқ радарни йўқ қилишган. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.

Кастанер сўзларига кўра, «сариқ жилетлар» Франциядаги барча йўл радарларининг 60 фоизидан кўпини йўқ қилди.

«Йўл радарларининг қарийб 60 фоизи ҳозир ишламаяпти ёки бутунлай йўқ қилинди», - дея ҳисобот берган Кастанер.

Унинг қайд этишича, ўзини «сариқ жилетлар» деб кўрсатганлар бу иш билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елисей саройи матбуот хизмати раҳбари истеъфога чиқаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид