ОАВ: Туркия АҚШнинг Сурия бўйича режаларига халақит бера олмайди
Пентагон, АҚШ ва Туркиянинг курдлар бўйича позицияси турлича эканига қарамай, Суриядан қўшинларни барибир олиб чиқиш ниятида. Бу ҳақда The Wall Street Journal ҳарбий маҳкамадаги манбаларга асосан ёзмоқда.
Нашрдан эслатишларича, аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Туркия курдларга авиазарбалар беришни тўхтатишга рози бўлмагунга қадар, Америка қўшинлари Сурияни тарк этмаслигини ваъда қилганди.
Газета манбаси билдиришича, Болтоннинг баёноти Суриядан қўшинларни олиб чиқиш жараёнига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Болтон бизга буйруқ бера олмайди», - дея қайд этиб ўтди манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия АҚШ қўшинларини олиб кетмаса ҳам Сурия шимолига юриш қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024
Путин администрациясидан АҚШга қочган мулозим
11:10 / 05.10.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчилар нишонларига ракета зарбалари берди
09:50 / 05.10.2024