Ўзбекистон | 12:16 / 14.01.2019
16235
2 дақиқада ўқилади

Барбадос дейсизми? Йўқ, биз Ўзбекистонга!

Фото: CC BY 2.0 / Alex

LouthLeader нашри Ўзбекистонни тобора танилиб бораётган ноанъанавий сайёҳлик йўналиши сифатида тавсия қилди. 

Испания, Миср ва Канар ороллари дам олиш учун ҳали ҳам машҳур йўналишлар ҳисобланиши билан бирга,  ноанъанавий йўналишлар тобора талабгор бўлиб бормоқда. 

Louth’s Lincolnshire Co-Op Travel Branch ходимларининг сўзларига кўра, бу борада Вьетнам ва Камбожага етарлича эътибор қаратилмоқда. 

Шундай бўлса-да, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Коста-Рика каби йўналишлар ҳам рўйхатнинг биринчи поғонасида. Бу ерларга боришга қарор қилган кишилар учун ёш чекловчи омил ҳисобланмайди. 

"18 ёшдан бошлаб 90 ёшдан ошган кишилар ҳам бемалол у ерларга саёҳат қилиши мумкин! Ёш жиҳатидан кўлам кенг, - дейди Branch менежери Рэйчел Билклифф. 

Болаларнинг ёзги таътил даври энг саёҳатбоп мавсум ҳисобланади, ишончим комилки, бундан кейинам шундайлигича қолади. Мактаб таътили билан чекланмайдиган кишилар учун май-сентябрь саёҳат қилиш учун энг машҳур ойлардир".

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид