14:47 / 16.01.2019
36785

Uzbekistan Airways Dreamliner бўйича расмий маълумот берди

Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси Boeing-787 Dreamliner самолётлари ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг расмий ахборот билан чиқди.

Қайд этилишича, Uzbekistan Airways халқаро стандартларга мос тушувчи парвозларни бажаришда давом этяпти, Uzbekistan Airways авиапарки таркибидаги барча ҳаво кемалари режали техник кўрик ва модификациядан мунтазам равишда ўтказилади, улар вақтида самолётлар рейслардан олинади. 

«Миллий авиакомпания йўловчилари ўрганган даражадаги парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу жараёнлар янги ҳаво кемаларига, жумладан, Boeing-787 Dreamliner’га ҳам қўлланилади.

Аввал хабар берилганидек, Миллий авиакомпания Дримлайнерларидан бири режали хизмат кўрсатиш ва модификацияга йўлланган, уларнинг якуни бўйича худди шу турдаги иккинчи ҳаво кемаси ҳам бундай жараёнларга юборилди», - дейилади МАК хабарида.

Қайд этилишича, бу борада нотўғри маълумот тарқалишининг олдини олиш мақсадида Uzbekistan Airways томонидан Boeing ва General Electric компаниялари вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир Dreamliner ишдан чиққани, Uzbekistan Airways ҳозирча расман изоҳ бермагани хабар қилинганди.

Top