Жаҳон | 00:28 / 21.01.2019
11184
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда 4,6 млрд долларлик автомобил туннели очилди  

Ҳонгконгда қурилишига 4,6 млрд доллар инвестиция қилинган янги автомобиль туннели очилди. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши 10 йил вақт олган.

Гап узунлиги 4,5 кмлик транспорт тугуни ҳақида кетмоқда. Ундан 3,7 километри Ҳонгконг оролининг шимолий соҳили бўйлаб, қисман денгиз туби орқали ўтган. Янги туннел икки томонга учтадан ҳаракатланиш полосасига эга ва шаҳарнинг марказида йўллардаги қатновни камайтиришга қаратилган. Туннел орқали ўтиш бепул бўлади.

Туннел, таъкидланишича, дунёдаги энг йирик шамоллатиш ва ҳавони тозалашнинг ўзига хос тизими билан жиҳозланган. Бу тизим чиқинди газлардаги зарарли моддаларнинг 80 фоизини бартараф этишга имкон беради ва ҳар соатда 5,4 млн куб метр ҳавони фильтрлашга қодир.

“Яшиллар” ҳаракати вакиллари ушбу туннел жорий қилинишини қутлашган ва ҳукуматни унда қўлланган технологияларни шундай бошқа иншоотларда қўллашга чақиришган.  

Мавзуга оид