Ўзбекистон | 12:22 / 21.01.2019
3507
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ февраль ойида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади

2019 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида Америка Қўшма Штатларининг хориждаги дипломатик миссиялари раҳбарлари мажлисида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига келган АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Алан Мелцер билан учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, февраль ойида ўтказиладиган сиёсий маслаҳатлашувларнинг кун тартиби, муддати ва даражаси масалаларининг Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик миссияларига боғлиқ жиҳатлари юзасидан фикр алмашилган.

Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик миссияларининг консуллик хизматлари орқали икки мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид