Жаҳон | 08:34 / 22.01.2019
17503
1 дақиқада ўқилади

«Юля – бу ўқ»: Украина бош прокурори Тимошенкога нисбатан муносабатини айтди

Фото: РИА Новости

Украина бош прокурори Юрий Луценконинг маълум қилишича, мамлакат собиқ бош вазири ва «Баткившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенкони «Кремль агенти», деб ҳисобламайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Юля - Кремль агенти, деган фикрларни қатъий равишда инкор қиламан. Мен у ҳақида жуда кўп нарсаларни биламан. Юля - бу ўқ, у фақат ўзига маълум бўлган траектория бўйлаб учмоқда. Бироқ, бунда хавф ҳам бор, у буни фақат ўзи тўғри деб ҳисоблаган тарзда қилмоқда», - деди Луценко.

Унинг қўшимча қилишича, Тимошенко олиб бораётган «ўтакетган популизм сиёсати»га қўшилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина собиқ президенти Виктор Юшченко Россия аҳолисини қулликка «муҳаббатда» айблаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид