Ўзбекистон | 09:54 / 25.01.2019
11901
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги агентлик ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Ҳужжат билан Монополияга қарши курашиш қўмитаси икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда:

Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, ахборот бермаслик ёки била туриб нотўғри ахборот бериш, Монополияга қарши курашиш қўмитаси тақдимномаларини бажармаслик, шунингдек, унинг ходимлари фаолиятига аралашганлик ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларни қонуний бажаришларига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун юридик шахсларга жарималар қўллаш ва маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигини ташкил этиш ҳамда тегишли давлат органлари ва муассасаларининг штат бирликларини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга ошириш борасидаги ваколатларини унга ўтказиш бўйича таклифлар киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид