Жаҳон | 23:09 / 25.01.2019
52063
1 дақиқада ўқилади

Хитой дунёдаги энг қирғинбарот ракетани намойиш қилади

Фото: Damir Sagolj / Reuters

Хитойнинг “сирли ва энг мукаммал” қитъалараро баллистик ракетаси DF-41 Пекинда 2019 йил 1 октябрда Хитой ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишланган парадда намойиш қилиниши мумкин. Бу ҳақда CCTV’га иқтибос келтирган ҳолда Global Times нашри маълум қилди. 

Маълум қилинишича, хитойлик ҳарбийлар январда DF-41’нинг синовларини давом эттиришган.

CCTV телеканалида таъкидланишича, Хитой баллистик ракеталарининг уч авлоди (DF-5, DF-31 ва DF-41) бир неча ўн метр оғиш билан 10 минг кмдан зиёдроқ узоқликдаги нишонларни йўқ қила олиши мумкин. 

DF-41 Хитойнинг энг кучли ракетаси ҳисобланади. Турли манбаларга кўра, унинг учиш узоқлиги 13-15 минг кмни ташкил қилади. Тахмин қилинишича, ракета 25 Мах сони (1 Мах тахминан 1200 км/соат) тезлигида уча олади ва 12 та индивидуал нишонга олиш блокига эга, бўлинувчи каллакни ташиши мумкин. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид