Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Subaru Япониядаги ягона заводи ишини қайта тиклади
Subaru автомобиль компанияси Ота шаҳрида жойлашган Япониядаги ягона заводи ишини қайта тиклади. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
Корпорация ишлаб чиқаришни 16 январда, ҳамкорлардан бири томонидан етказиб бериладиган бутловчи қисмларда нуқсонлар аниқланганидан сўнг тўхтатиб қўйганди. Ушбу қисмлардан қатор моделлар, жумладан, Forester кроссоверини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Хабар қилинишича, компания нуқсони бўлмаган янги бутловчи қисмларни сотиб олган. Заводнинг мажбурий тўхтаб қолиши натижасида 20 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилмади.
Мазкур завод компания автомобилларининг 60%ини ишлаб чиқаради. Йил охирига қадар бу ерда 650 минг дона машина ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
13:44 / 20.04.2026
10 млрд қарзи билан тугатилган завод: “Тошкент ёғ-мой комбинати”нинг ишчилари чорасиз қолдирилди
13:48 / 05.12.2025
Гомелдаги идиш-товоқ заводи РФ учун ҳарбий дронлар етказиб беряпти
12:11 / 29.10.2025