Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқдарё тумани ҳокими лавозимга расман тасдиқланди
Бугун, 31 январь куни, халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари қатнашишган.
Сессияда ташкилий масала кўрилган.
Шу кунга қадар Оқдарё тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Феруз Неъматуллаевич Абилов Оқдарё туман ҳокими этиб расман тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Феруз Абилов 2018 йилнинг 2 август куни Оқдарё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Ундан аввал у «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти инвестицияларни жалб қилиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:45 / 14.05.2026
Самарқанд 2045 йилгача икки баравар кенгаяди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026