Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Венесуэлага ҳарбий ёрдам тўғрисидаги хабарларга жавоб қайтарди
Фото: REUTERS
Россиянинг Ташқи ишлар вазирлиги Лотин Америкаси департаменти раҳбари Александр Шчетининнинг айтишича, Каракас Москвага Россия ҳарбий ёрдами тақдим этилиши ҳақида илтимос билан чиқмаган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг қайд этишича, вазирлик стратегик ҳамкорларнинг илтимосларини диққат билан кўриб чиқади ва таҳлил қилади.
«Ушбу масала бўйича илтимоснома - йўқ, келиб тушмади», - деди Шчетинин.
Аввалроқ, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ Венесуэлада ҳокимиятни куч билан ўзгартиришга қаратилган сценарийларни ишлаб чиқаётгани ҳақида айтганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мадурога Россиядаги дўстлари ёнига жўнаб кетиш таклиф қилинганди.
Мавзуга оид
16:12 / 27.12.2025
“Медуза” асосчиси Тимченко сиртдан 5 йилга колонияга ҳукм қилинди
13:22 / 27.12.2025
Путин РФда қурол-яроғ ишлаб чиқариш бир неча баробар ўсганини айтди
12:53 / 27.12.2025
Россия ва Қозоғистон янги ракета-ташувчининг парвозини кейинроққа сурди
12:04 / 27.12.2025