Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ компанияси Венесуэладан 500 млн доллар талаб қилди
Американинг Owens-Illinois компанияси Венесуэла ҳукуматига қарши 500 миллион долларлик даъво аризаси билан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Owens-Illinois Венесуэла ҳукумати томонидан ўз фабрикалари давлат мулкига айлантирилгани муносабати билан судга мурожаат этган.
Таъкидланишича, Венесуэлада компанияга тегишли бўлган иккита фабрика 2010 йилда республика ҳукумати томонидан давлат мулкига айлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо Россия ва Хитой Мадурони эмас, балки ўз инвестицияларини ҳимоя қилаётгани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026