23:17 / 13.02.2019
36361

Байкал тубида миллионлаб тонна нефть аниқланди

Фото: «Мир 24» / Петр Королев

Сибирлик олимлар Байкал тубида секин-аста кўтарилиб, кўлнинг тоза сувини булғаётган 250-300 миллион тонна атрофидаги нефть борлигини аниқлашди. «Наука в Сибири» нашри шу ҳақида хабар берди

Геология-минерология фанлари доктори Валерий Москвиннинг сўзларига кўра, агар минтақада кучли зилзила рўй берса, атиги 1,2 минг тонна табиий суюқликнинг ўзиёқ экологик фожиани юзага келтиради.

Ҳозирча сувдаги нефть битумларда яшовчи углеводород оксидловчи Rhodococcus бактериялари томонидан сўрилмоқда. Бироқ зилзила рўй берган тақдирда микроорганизмлар сув ҳавзасини тўлиқ тозалашнинг уддасидан чиқа олмаслиги мумкин.

Top