Ўзбекистон | 13:55 / 14.02.2019
5233
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро авиақатновлар сонини оширади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро авиақатновлар сонини ҳафтасига 22тадан 32тагача кўпайтиради.

Қозоғистон ва Ўзбекистон авиация маъмуриятлари ўртасида эришилган келишувлар натижасида мамлакатлар орасидаги авиақатновлар сони кўпаяди, дея таъкидлаб ўтишган Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитасидан.

Хусусан, 2019 йил баҳор-ёзги мавсум бошланиши билан «Эйр Астана» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Олмаота ҳамда Тошкент шаҳарлари ўртасидаги рейслар сонини 7тадан 10тагача оширади. Шунингдек, Остона ва Тошкент шаҳарлари орасида рейслар ҳар бир томондан 4тадан 6тагача кўпаяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид