Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг миллионлаб уйғурларни кузатишга доир маълумотлар базаси аниқланди
Хитой мамлакат шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғурда яшовчи 2,6 миллионга яқин кишининг жойлашувини кузатади. Financial Times хабарига кўра, GDI Foundation нодавлат ташкилотининг ахборот хавфсизлиги бўйича ходими Виктор Геверс интернет тармоқларида ана шундай маълумотлар базасини аниқлаган.
Геверснинг сўзларига кўра, бир суткада 6,7 миллион GPS-маълумот базага келиб тушган. Унда жойлашув билан боғлиқ маълумотдан ташқари, одамларнинг исми, ҳужжат рақамлари, уй манзили ва суратлари ҳам бўлган. Уларнинг аксарияти уйғурлар бўлган.
Экспертнинг таъкидлашича, маълумотлар Хитойнинг SenseNets компанияси томонидан тўпланган. База ярим йил давомида онлайн-серверда очиқ бўлган. Геверс сервер эгаларига бу ҳақида хабар берганидан сўнг унга кириш ёпилган.
Нашрда қайд этилишича, SenseNets компанияси бошқа хизматлардан ташқари полиция хизматларини ҳам тақдим этади. Хусусан, у Хитой шарқидаги Ляньюньган шаҳрида ҳамда жанубий Гуандун провинциясида юздан таниш тизимини ўрнатиш билан ҳам шуғулланган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026