11:38 / 23.02.2019
4332

Тошкентда дренаж тизимини такомиллаштириш таклиф этиляпти

Фото: Getty Images/Michael Ochs

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент шаҳрида дренаж тизимини такомиллаштириш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳар дренаж тизими бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Хусусан, ариқлар фақат катта йўлларнинг ёқаларида сақланиб қолган бўлиб, маҳаллалар ичидаги ариқлар бузиб ташланган.

“Натижада дарахтларни суғориш ёки кундалик тозалаш ишлари учун ичимлик сувидан фойдаланишга тўғри келади. Шунингдек, ёмғир ёғса ички йўллардан умуман юриб бўлмайди”, - дейилади петицияда.

“Шу сабабли Тошкент шаҳридаги дренаж тизимини талаб даражасида таъмирлаш ва ривожлантириш керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда кўчаларда сув тошиши билан боғлиқ ҳолатларга қарши чоралар кўриш бошлангани хабар берилганди.

"Ёғингарчилик мавсумида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида сув тошиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган", - дейилади ҳокимлик хабарида.

Top