Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
А Серия. «Фиорентина»ни «Интер» ҳам енга олмади
Охирги марта 2018 йилнинг 26 декабрида «Парма»га ютқазган (0:1) «Фиорентина» мағлубиятсиз сериясини ҳамон давом эттирмоқда. Флоренцияликлар А Сериянинг 25-турида «Интер» билан иродали дуранг қайд этишди.
«Артемио Франки» стадионидаги баҳснинг 1-дақиқасидаёқ «нерадзурри» ҳимоячиси Стефан де Врей ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Аммо орадан беш дақиқа ўтиб, яримҳимоячи Матиас Весино жамоадошининг бу хатосини ўнглаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 40-дақиқада Политано гол уриб, «Интер»нинг ҳисобдаги устунлик билан танаффусга йўл олиши таъминлади. 52-дақиқада Перишич меҳмонларнинг устунлигини яна оширди – 1:3. Аммо «Интер» ушбу ғалабани сақлаб қола олмади: 74-дақиқада флоренцияликлар ҳужумчиси Луис Муриэль фарқни қисқартирган бўлса, ўйинга қўшиб берилган 11-дақиқада Жордан Верету ҳисобни тенглаштирди – 3:3.
Ушбу дурангдан сўнг ҳамшаҳарлар «Интер» ва «Милан» ўртасидаги фарқ 2 очкога қисқарди: Спаллетти жамоаси учинчи, Гаттузо жамоаси тўртинчи ўринда бормоқда. «Фиорентина» эса янги йилдан кейинги барча мусобақалар доирасидаги 8-ўйинида ҳам мағлубиятга учрамади, жамоа бу баҳсларда тўрттадан дуранг ва ғалаба қайд этди. А Серия жадвалида Стефано Пиоли шогирдлари 9-ўринда боришмоқда.
Италия чемпионати, 25-тур
Фиорентина – Интер 3:3 (1:2, 2:1)
Голлар: 1:0 – 1, автогол де Врей, 1:1 – 6 Весино, 1:2 – 40 Политано, 1:3 – 52, пенальти Перишич, 2:3 – 74 Муриэль, 3:3 – 90+11, пенальти Верету.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Далберт (Асамоа, 62), Весино, Брозович, Политано (Кандрева, 77), Наингголан (Валеро, 89), Перишич, Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Наингголан (57), Шкриньяр (64), Политано (71), Лафон (87), Брозович (89), Дабо (90+12).
Мавзуга оид
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:16 / 25.02.2026
«Будё-Глимт» эртаги давом этади. ЕЧЛ кашфиётини ёқтириб қолиш учун 5 сабаб
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
14:09 / 09.02.2026