Жаҳон | 14:30 / 01.03.2019
42665
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Путиннинг режаси ва президентликдан «тўйгани» ҳақида гапирди

Фото: TUT.by

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, Россия раҳбари Владимир Путинда Беларусни давлат таркибига қўшиб олиш истаги йўқдир. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Лукашенко жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувда бундай режаларни «аввалдан ҳис қилиши» ҳақида айтди. Сабаби, унинг билдиришича, Россия президентини йигирма йилдан бери билади.

Лукашенконинг таъкидлашича, яқинлашув икки давлатнинг бирлашувини ўз ичига олмаслиги керак. Унинг маълум қилишича, беларусларнинг 98 фоизи бундай ташаббусга қарши чиқади.

Сўнгги бир неча ой ичида Лукашенко республиканинг мустақиллиги ва суверенитети масаласи ҳақида тинмай гапирди.

Хусусан, 2019 йил бошида у Беларусга Ғарб ва Шарқдан таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирганди. Унинг сўзларига кўра, республика «ҳам чапда, ҳам ўнгда, ҳам Ғарбдан, ҳам Шарқдан суверенитет ва мустақиллик масаласи бўйича жиддий равишда текширилади». Шу билан бирга, Лукашенконинг қайд этишича, агар ҳукумат самарали ишласа, мамлакатни «ўрнидан қўзғата олишмайди».

Шунингдек, Александр Лукашенконинг учрашув давомида маълум қилишича, бошқа шахс ҳам республика раҳбарига айланиши мумкин.

«Лукашенко президентликдан тўйди, эҳтимол бошқа президент ҳам бу ердадир. Аммо кейинчалик руслар билан савол туғилади, сабаби улар Беларуснинг бу президентини билишади. Бошқаси билан қийинроқ бўлади, нокамтарлик учун кечирасизлар», - деди Беларусь етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен келажакда Беларусь «уруш ва босиб олиш»ни назарда тутадиган «Украина сценарийси»га дуч келиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид