Жаҳон | 21:46 / 02.03.2019
8056
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг биринчи қирувчи самолёти 2023 йилда тақдим қилинади

Фото: wikipedia

Туркия ўзи ишлаб чиқарадиган биринчи қирувчи самолётни 2023 йилда тақдим қилишни, 2026 йилда эса унинг илк синовини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия вице-президенти Фуат Ўктай айтиб ўтди.

“Биринчи қирувчи самолётнинг тақдимоти 2023 йилда ўтади. Уни 2026 йилда осмонда кўришимиз мумкин бўлади. 2031 йилда эса Туркия қуролли кучларига берилади”, деб айтган Ўктай.      

Унинг таъкидлашича, Туркия мудофаа технологиялари соҳасида 600 дан кўпроқ лойиҳани амалга оширади.

Самолётнинг яратилиши ҳақида биринчи бор 2017 йил ноябрда Туркиянинг собиқ мудофаа вазири Нуреттин Жаникли маълум қилган. Ўшанда у лойиҳанинг амалга оширилишида кўплаб давлатлар, жумладан Буюк Британия иштирок этаётганини, бироқ Туркия охир натижада бирорта давлат ёки компаниядан тобе бўлмаслик йўлидан кетаётганини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид