Жаҳон | 09:49 / 04.03.2019
16160
1 дақиқада ўқилади

Болтон Гуайдо бўйича қаттиқ жавоб билан таҳдид қилди

Фото: AP Photo/Andrew Harnik

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон мухолифатчи Хуан Гуайдо Венесуэлага қайтишига тўсқинлик қилишга оид ҳар қандай ҳаракатларга қаттиқ жавоб берилиши билан огоҳлантирди. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Болтоннинг қайд этишича, Гуайдо Венесуэлага қайтиш нияти борлиги тўғрисида маълум қилди.

«Унинг хавфсиз қайтишига қарши қаратилган ҳар қандай таҳдидлар ёки ҳаракатлар Қўшма Штатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан қатъий ҳамда жиддий жавоб билан кутиб олинади», - дея ёзган Болтон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Венесуэла БМТда Гуайдо бўйича баҳслашиб кетганди.

Хусусан, АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс, агар мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо Колумбиядан қайтгач таъқиб этилса, Венесуэла ҳукуматига «глобал жавоб» билан таҳдид қилди. 

Мавзуга оид