09:40 / 11.03.2019
10283

Хитой Boeing 737 MАХ’ни вақтинча тақиқлашга қарор қилди

Фото: REUTERS/Thomas Peter/File Photo

Хитой авиакомпаниялари Африкада ҳалокатга учраган лайнерга ўхшаш бўлган Boeing 737 MАХ самолётларидан фойдаланишни тўхтатади. Бу мамлакат фуқаролик авиацияси бошқармаси кўрсатмасига кўра амалга оширилади, деб хабар бермоқда Reuters Хитойнинг Caijing нашрига таянган ҳолда.

Нашр маълумотларига кўра, Хитой компаниялари томонидан қарийб 60та шундай самолёт ишлатилади. «Интерфакс» хабарига қараганда, уларнинг ўрнига Boeing 737-800’дан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Boeing компанияси вазиятга изоҳ бермади.

10 март куни эрталаб Boeing 737 самолёти Эфиопиянинг Дэбрэ-Зэйт шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолётда 157 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 35та давлат вакили бор.

Фото: Michael Tewelde | AFP | Getty Images

Шунга ўхшаш яна бир авиалайнер 2018 йил Индонезияда ҳалокатга учраган. Самолёт парвоз қилганидан 13 дақиқа ўтиб қулаган, 189 киши ҳалок бўлган.

Boeing 737 MAX - Boeing 737 самолётларининг тўртинчи, энг янги авлоди. Ушбу сериядаги самолётлардан фойдаланиш 2017 йилда бошланган. 737 MAX 8 варианти Boeing тарихидаги энг кўп сотилувчи лайнер саналади.

Top