Жамият | 20:49 / 20.03.2019
11946
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 7 тонналик сумалак тайёрланади, рекорд янгиланади

Наврўз байрами муносабати билан 29-30 март кунлари Тошкент шаҳрида 7 тонналик сумалак тайёрланиб, рекорд ўрнатилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматидан хабар берилишича, 29 ва 30 март кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Central Park, яъни Марказий истироҳат боғида унутилмас мусиқий ва кўнгилочар дастурлар, шунингдек, тажрибали ошпазлар томонидан тайёрланувчи ўзбек халқининг севимли таомларидан баҳраманд бўлиш мумкин.

"Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ошпазлар уюшмаси ва Coca-Cola Uzbekistan компанияси барчани Наврўз айёми билан табриклайди ва ҳар бир хонадонга фаровонлик ва осойишталик тилаб қолади. Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларни оламшумул тадбир - 7 тонналик рекорд даражадаги сумалакани тайёрлашда иштирок этишга чорлаймиз!", - дейилади манбада.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид