Жамият | 09:24 / 22.03.2019
8603
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ўғрилик содир этган уч киши қўлга олинди

2019 йил 26 февраль куни номаълум шахслар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани Қапчуғай маҳалласида яшовчи Д.М.нинг уйидан 1 млн сўм пули ва 2700 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пахтакор кўчасида яшовчи И.Ў., Шодлик кўчасида яшовчи Д.Қ. ва шу кўчада яшовчи Б.У. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид