Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда “Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси” миллион доллар билан мукофотланди
Дубайда “Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси”га мукофот топширилиши маросимида роҳиб-францискан Питер Табичи ғолиб деб топилиб, 1 миллион долларлик мукофот пули олди. Бу ҳақда Дубай матбуот хизмати Dubai Media Office маълум қилди.
Ҳинд тадбиркори Санни Варкейнинг хайрия жамғармаси 2015 йилдан бошлаб “Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси”га мукофот топшириб келади. Жорий йилда танловда иштирок этиш учун 179 та давлатдан 10 минг ариза топширилган.
36 ёшли Табичи Кениянинг қишлоқ жойидаги мактабда табиий фанлардан сабоқ беради. Мукофот ташкилотчиларининг айтишича, Табичи ишлайдиган мактабда бор-йўғи бир дона компьютер бор бўлиб, бир ўқитувчига 58 нафар ўқувчи тўғри келади.
Совриндор, шунингдек, маошининг катта қисмини ночорларга улашиши билан ҳам маълум.
Варкей жамғармаси мукофоти Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мақтумнинг патронажи остида топширилади.
Мавзуга оид
18:53 / 28.06.2026
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026