Жаҳон | 15:37 / 26.03.2019
11150
2 дақиқада ўқилади

Йўловчи самолёт хатолик туфайли бошқа мамлакатга қўнди

Фото: Neil Hall/Reuters

25 март куни British Airways авиакомпаниясининг самолёти Германия ўрнига Шотландияга парвозни амалга оширди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, гап British Airways компаниясининг ҳаво кемаси ҳақида кетяпти. Унинг йўловчилари Дюссельдорфга парвоз қилишаётганига амин бўлишган. Бироқ, қўниш жараёнидан сўнг, учувчи лайнер Эдинбургга етиб келгани тўғрисида эълон қилган.

Рейс самолётни British Airways билан лизинг шартномаси асосида бошқарган Германиянинг WDL компанияси томонидан амалга оширилган. Ҳодиса учувчилар ва Лондон аэропортидаги диспетчерлик хизматига нотўғри парвоз режаси берилгани сабаб юз берган — хато юз берганини самолёт Шотландияга қўниб бўлганидан сўнггина англаб етишган.

Самолёт экипажи йўловчилардан кимлар Дюссельдорфга учишни истаса, қўлларини кўтаришни сўрашган. «Барча қўл кўтарди», – дея ҳикоя қилади 24 ёшли йўловчи Софи Кук. 

Эдинбург Дюссельдорфдан 844 километр масофада жойлашган. Самолёт Эдинбург аэропортида икки соат туриб, сўнг Дюссельдорфга учиб кетган ва бу ерга маҳаллий вақт билан соат 13:00да қўнган, ҳолбуки у бу ерга соат 08:40да етиб келиши керак бўлган.

British Airways компаниясидагилар йўловчиларнинг ҳар бири билан боғланиб, уларнинг сафари кечиккани учун узр сўраган.

Бундан олдин, Boeing миллиардлаб долларлик шартномадан маҳрум бўлганди.

Мавзуга оид