Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҲҲК иккита базани тиклаш учун 4,9 млрд доллар сўради
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари вазири Хизер Уилсон иккита базани тиклаш учун мамлакат конгрессидан 4,9 миллиард доллар сўради. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, гап Флорида ва Небраска штатларидаги АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг базалари ҳақида кетмоқда, улар бўрон ҳамда сув тошқинларидан жабр кўрган.
Таъкидланишича, қўшимча маблағ бўлмаса, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари базаларни қайта тиклаш учун ортиқча харажатга бориши керак бўлади.
Шу билан бирга, бундай қарор маҳкама жанговар ҳаракатларга тайёрлигининг заифлашишига олиб келиши мумкин.
Бундан олдин, АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базасида қўпорувчилик содир этилганди.