Порошенко «Европа тақдири» учун муҳим бўлган хонани кўрсатди
Украина президенти Пётр Порошенко ICTV телеканали журналистларига давлат раҳбарининг махсус хонасини кўрсатди. Унда, унинг сўзларига кўра, «Европанинг тақдири» ҳал қилинган. Бу ҳақда РИА «Новости» президент сайтига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ушбу ёпиқ хонада президент Украина қуролли кучлари олий бош қўмондони сифатида ишлайди ва энг муҳим мудофаа қарорларини қабул қилади.
«Айнан шу хонада Европа тақдири, Украинанинг Европадаги тақдири ва Европа интеграцияси тақдири кўп масалалар бўйича ҳал қилинган», - деди Порошенко.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, шу хонада Донбассда қарши ҳужумга ўтишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Бундан олдин, Порошенко Путин билан музокаралар учун шартни айтганди.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024