Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолаши мумкин
Фото: Yonhap
Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун эркин савдо тўғрисидаги битимни имзолаш масаласини ўрганиб чиқиш ниятида.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев ва Жанубий Корея бош вазири ўринбосари Хонг Нам-ки ўртасидаги учрашув якунлари бўйича қабул қилинди.
Ўтган ҳафта Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея бош вазирлари ўринбосарларининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди, дея таъкидлайди Yonhap агентлиги.
Хонг Нам-кининг учрашув давомида қайд этишича, мамлакатлар эркин савдо тўғрисидаги битимни тузиш имкониятини ўрганиб чиқиши керак.
Унинг билдиришича, Жанубий Корея Ўзбекистонга иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантиришга, жумладан, Жанубий Корея Ҳукумати «Тараққиётга расмий ёрдам» дастури орқали ёрдам беришга тайёр.
Ўзбекистон томонининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишни режалаштираётган Жанубий Корея компанияларига кўмак кўрсатилади.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
15:38 / 26.11.2025
Истеъмол бозори ўсмоқда: чакана ва улгуржи савдо ҳажми кескин кўпайди
09:44 / 20.11.2025