Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Туристик ресурслар онлайн базаси ишга туширилмоқда
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси соҳада эндигина фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги туристик ресурсларнинг онлайн базасини ўзида жамлаган www.shop.silkroad.uz сайтини ишга туширмоқда. Қўмита матбуот хизмати шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.
Туристик ресурслар онлайн базасида тадбиркорлик субъектлари ўзларининг меҳмонхона, саёҳат, транспорт хизматлари, овқатланиш хизматлари, маданий мерос объектлари, ҳунармандчилик намуналари ва сувенир буюмлар, гид-экскурсоводлар, соғломлаштирувчи турлар, туризм соҳасида фаолият юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиши учун зарур бўлган маиший ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ эълонларини жойлаштиришлари мумкин.
Шунингдек, туризм соҳасига доир маҳорат дарслари ҳамда ҳудудлардаги туристик тадбирлар ҳақидаги маълумотлар ҳам жойлаштирилади.
Бундан ташқари, савдо майдончаси орқали соҳа мутахассислари ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Шуниси диққатга сазоворки, www.shop.silkroad.uz сайтида туризм соҳаси билан боғлиқ барча эълонларни жойлаштириш мутлақо бепул.
Мавзуга оид
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
11:41 / 25.04.2026
Марокаш туризмни кучайтириш учун йирик мегалойиҳа очди
22:05 / 23.04.2026