Жамият | 08:44 / 01.04.2019
7944
1 дақиқада ўқилади
Тошкентга совитиш тизимига эга янги 8та автобус олиб келинди
Тошкент автопаркларига кондиционерларга эга янги 8та автобус олиб келинди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёзги жазирамада шаҳар бўйлаб совитиш тизимлари жорий этилган автобуслар юришни бошлайди.
«Бу ёз шаҳарда яшовчи маҳаллий аҳоли ва пойтахтимиз меҳмонлари нафақат янги бизнес мажмуалар ва яшаш комплекслари, балки қулай ҳароратда автобусларимизда яшаш ёки ишлаш манзилига етиб олишдан баҳраманд бўладилар», - дейилади хабарда.
Жорий йил бошларида Тошкентга яна 48 та янги автобус келтирилиши хабар берилганди.
Шунингдек, март ойи бошида «Тошшаҳартрансхизмат»нинг автобус паркларидаги улушлари сотилиши мумкин экани маълум қилинди.
Мавзуга оид
10:47
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
20:44 / 06.11.2024