Жаҳон | 08:05 / 05.04.2019
16409
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ, Россия ва Хитойнинг мудофаага харажатларини баҳолади

Фото: REUTERS

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп маълум қилишича, АҚШ, Россия ва Хитойнинг мудофаага харажатлари жуда ҳам юқори даражададир. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу маблағларни «бошқа эҳтиёжлар»га ҳам сарфлаш мумкин.

Шунингдек, унинг қайд этишича, барча уч мамлакат бир жойда тўпланиб, «бу сарф-харажатларни тўхтатиши» керак.

Бундан олдин, Пентагон ракеталар бўйича янги тизим ишлаб чиқилаётганини эълон қилганди.

Пентагон раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жон Руд АҚШ конгресси вакиллар палатаси қўмитасидаги эшитувларда Қўшма Штатларда уч йил давомида гипертовушли ракеталар учирилганидан огоҳлантирувчи тизим ишлаб чиқилиши ҳақида маълум қилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид