Жаҳон | 15:09 / 08.04.2019
7605
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Туркия Сурияда операция ўтказишга тайёр

Фото: EPA-EFE/ERDEM SAHIN

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Сурияда янги операция ўтказишга тўлиқ тайёрлигини ва бу масалани Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилишини маълум қилди. У Москвага парвози олдидан ана шу фикрни билдирди.

"Бизда операция учун ҳамма нарса тайёр. Биз Сурия билан чегара бўйлаб барча зарур нарсаларни тайёрладик. Путин билан икки томонлама учрашувда буни муҳокама қиламиз", - деди у NTV телеканали эфирида.

Аввалроқ Эрдўған Вашингтон Анқарага АҚШнинг ракеталарга қарши мажмуалари Patriot бўйича Россия С-400 тизимларини харид қилиш шартномасидаги каби шартларни таклиф қила олмаганини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид