09:09 / 09.04.2019
13285

АҚШ Мисрга санкциялар билан таҳдид қилди

Су-35/Фото: Григорий Сысоев/РИА «Новости»

АҚШ маъмурияти юқори лавозимли вакилининг телефон брифинги давомида эслатишича, Америка ҳукумати «Америка рақибларига санкциялар ёрдамида курашиш тўғрисида»ги қонун доирасида, хорижий қуролларни сотиб олаётган давлатларга нисбатан санкциялар қўллаши мумкин. Вакилнинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.

Вакил АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга тегишли Су-35 қирувчи самолётларини сотиб олмоқчи бўлган Мисрга нисбатан санкциялар жорий этиш ниятида экани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб, шундай баёнот берди. 

«Россия қурол-яроғ етказиб бериш соҳасида ишончли шерик ҳисобланмайди», - дея таъкидлаб ўтди вакил.

Шунингдек, унинг билдиришича, АҚШ ҳарбий техникаси Россияда ишлаб чиқарилган техникадан устундир.

Бундан олдин, Ўзбекистон Россия билан ўнта Ми-35М вертолёти бўйича шартнома имзолагани маълум бўлганди.

Top