Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Надежда Савченко озодликка чиқди
Украина олий радаси депутати, давлат тўнтарувини ташкиллаштириш гумони билан тергов изоляторида сақланган Надежда Савченко озодликка чиқди.
Киев вилояти Бровар шаҳри туман суди Савченкони ва “Зобитлар корпуси” ташкилоти раҳбари Владимир Рубанни озодликка чиқариш ҳақида қарор чиқарган. 16 апрелга ўтар кечаси уларнинг ҳибсда ушлаб турилиши муддати поёнига етган. Бундан бир кун аввал эса суд эҳтиёт чорасини узайтирмасликка қарор қилган.
“Мен озодлик учун қандай курашиш кераклигини кўрсатдим. Мен ҳар бир адолатсиз судланган учун озодликни тилайман. Прокурорлар кафолатлаганидек, мен қонунларни бузмайман, хорижга қочмайман. Мен Украинадан қочмайман, чунки мен Украина қаҳрамониман”, деб айтган Савченко озодликка чиққач.
Савченко 2018 йил мартида ҳибсга олинган. Унга Киев марказида теракт ва Украина раҳбарияти вакиллари, жумладан президент Пётр Порошенкога суиқасд тайёрлаш айблови қўйилган. Украина хавфсизлик хизмати бу айбловларнинг исботи сифатида депутат асирларни озод қилиш маркази “Зобитлар корпуси” раҳбари Владимир Рубан билан давлат тўнтарувини муҳокама қилаётгани видеосини тақдим қилган. Аввалроқ Рубан Порошенкога суиқасд тайёрлаш ва ноқонуний равишда қурол сақлашда айбланганди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026