Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» Икардига рад этиб бўлмас таклиф берди
«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин.
BeIN Sports журналисти Танкреди Палмерининг маълум қилишича, Турин клуби ёзда 26 ёшли аргентиналикни сотиб олмоқчи. Шу мақсадда «Юве» унга солиқларни ҳисобга олмаганда йиллик 8,5 млн евро миқдоридаги маошни кўзда тутувчи 5 йиллик битим таклиф қилган.
Аввалроқ Икардига «Наполи», «Атлетико» ва «ПСЖ» клублари ҳам бефарқ эмаслиги маълум бўлганди. «Интер» унинг учун 70 млн евро сўрамоқда.
Шу билан бирга, Мауронинг ўзи «Реал»га ўтишни орзу қилаётгани ҳақида хабарлар бор.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳужумчининг рафиқаси Ванда Нара у ўз клубидан кетмоқчи эмаслигини қатъий таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
14:28 / 28.10.2024