Ўзбекистон | 08:28 / 18.05.2019
3367
1 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги Франция компанияси билан қўшма корхона ташкил этади

Фото: Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати

2019 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Assystem Engineeringand Operation Services S.A.S» (Франция) компанияси ўртасида энергетика соҳасида манфаатли техник ҳамкорлик олиб бориш юзасидан англашув Меморандуми имзоланди.

Бўлғуси ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида «Ўзэнержиинжиниринг» қўшма корхонасини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг атом дастури доирасида ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди, дея хабар беради Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати.

Томонлар юқорида таъкидланган соҳалардаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, лойиҳаларни бошқариш каби техникавий ҳамкорликнинг янги шаклларини рағбатлантиришни режалаштирмоқдалар.

Меморандум уч йилга мўлжалланган бўлиб, ўзаро ҳамкорлик доирасида ҳар йили узайтирилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид